Йўлдошали домла Фарғона вилояти «Толмазор» масжидида суҳбат қилиб бердилар

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов 27 январь куни Фарғона вилояти, Қува тумани «Толмазор» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Хуфтон намозини жамоат билан адо этиб, масжид қавмига «Тинчлик ва осойишталик — олий неъмат» мавзусида мазмунли суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат сўнгида савол-жавоб бўлиб, йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. islomota.uz